Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўзгарди

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўзгарди

Тошкент шаҳрига янги бош имом-хатиб тайинланди. Тошкент шаҳри Юнусобод тумани бош имом-хатиби ва “Мирза Юсуф” жоме масжиди имом-хатиби Сайфуддинов Раҳматуллоҳ ушбу вазифага тайинланди.

Сайфуддинов Раҳматуллоҳ иш фаолияти давомида Тошкент шаҳридаги «Хўжа Аламбардор», «Юнусобод Оқтепа», «Минор» жоме масжидларида имом-хатиби ва шу кунга қадар Тошкент шаҳри Юнусобод тумани бош имом-хатиби ва “Мирза Юсуф” жоме масжиди имом-хатиби вазифаларида меҳнат қилаётган эди.

🤲 Сайфуддинов Раҳматуллоҳ домлага Аллоҳ таолодан келгусидаги фаолиятларига муваффақият тилаймиз.

About The Author

Жоқарыға